Исроил Ғазога врачларни ҳам киритмаяпти

Халқаро қизил хоч ташкилоти Исроил ҳарбийларини Ғазодаги отишмалар чоғида ярадор бўлган фуқароларга ёрдам бермаётганликда ҳамда халқаро ташкилот ходимларининг можаро ҳудудига киришига тўсқинлик қилаётганликда айблади.

Халқаро қизил хоч ташкилотининг билдиришича, шифокорлар яҳудий аскарлар томонидан ўққа тутилган Зайтун шаҳарчасида ўнлаб жасад ва омон қолган 20га яқин фаластинликни топган.

Маълум бўлишича, Исроил ҳарбийлари тўрт кун мобайнида шифокорларнинг Зайтун шаҳарчасига кириши ва фуқароларга ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилган.

Халқаро қизил хоч ташкилоти Исроил ҳарбийлари ҳаракатларини қоралаб, шаҳарчадаги вазиятни фожеа, дея таърифлади.