Ал-Қоиданинг Покистон шўъбаси раҳбари ўлдирилди

АҚШнинг террорчиликка қарши кураш идорасининг номи ошкор қилинмаган расмийси Ал-Қоида гуруҳининг Покистондаги фаолиятини бошқарган вакили ва унинг ёрдамчиси йўқ қилинганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Усама ал-Киний 2008 йилнинг сентябрида 55 кишининг нобуд бўлишига сабаб бўлган Исломободдаги Марриот меҳмонхонасида рўй бермиш портлашни уюштирганликда гумон қилинган.

Киний ва унинг ёрдамчиси Шайх Аҳмад Салим Суидан асли кениялик экани айтилади.

Исми ошкор этилмаслиги шарти билан Рейтерс агентлигига бу ҳақда маълумот берган АҚШ расмийси икковлон қандай вазиятда йўқ қилинганини ошкор қилмаган. Лекин у воқеа Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида рўй берганини айтган.