Британия банки устама фоиз даражасини пасайтирди

Буюк Британия Марказий банки ўзининг қарийб уч асрлик тарихи давомида илк бор устама фоиз миқдорини энг паст даражага туширди.

Пайшанба куни устама фоиз миқдорининг 2 фоиздан 1,5 фоиз даражасига туширилгани банкларнинг ўзаро олди-бердиси ҳамда мижозларга қарз беришини рағбатлантириши кутилмоқда.

Мамлакат иқтисодидаги пастлашнинг давом этаётгани¸ ишсизлар сонининг ортиб, кўчмас-мулк нархининг кескин арзонлашаëтгани ва минглаб улгуржи савдо шоҳобчаларининг ëпилаëтгани Англия банкини фунт-стерлинг қимматини мисли кўрилмаган даражада арзонлатишга мажбур қилди.