АҚШда ишсизлар кўпаймоқда

АҚШда ишсизлар сони сўнгги 16 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги эълон қилган ҳисоботда айтилишича, биргина декабр ойида 524 минг киши ишсиз қолган. Шу билан ишсизлик кўрсаткичи 7.2 фоизга етган.

Шунингдек, АҚШ Меҳнат вазирлигига кўра, 2008 йил давомида жами 2 миллион 600 минг киши иш ўрнини йўқотган.