Покистонда Ал-Қоида раҳбарлари ўлдирилди

Покистон ҳукуматидаги манбаларга кўра, Жанубий Вазиристондаги қавмлар яшайдиган ҳудудларда амалга оширилган АҚШ ҳаво зарбалари оқибатида Ал- Қоиданинг икки нафар раҳбари ўлдирилган.

Ўтган хафта АҚШ ҳарбийлари Покистон-Афғонистон чегараларидаги бу ҳудудларда макон топган Ал-Қоиданинг икки нафар муҳим етакчиси ракета ҳужумида ҳалок бўлганини билдирган эди.

1 январь куни амалга оширилган ракета ҳужумида уч жангари яксон этилган бўлиб, уларнинг икки нафари хорижий ва бир нафари покистонликдир.

Аввалроқ қурбон бўлганлар Туркманистон фуқаролари бўлган, деб хабар қилинганди. Покистон армияси эса аслида кимлар ҳалок бўлганини ўрганаётганини билдирган эди.