Москвада етти мардикорга ҳужум қилинди

Москвада янги йилнинг биринчи ўн кунлигида Кавказ ва Марказий Осиёдан келган етти кишига нисбатан ҳужумлар бўлган.
Бу ҳақда “Московский комсомолец” газетаси хабар берди.

Ҳужумга учараганларнинг барчасига пичоқ санчилган. Уларнинг уч нафари вафот этган.

Жабрланганлар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой фуқаролари бор.

Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноятчиларни топиш мақсадида махсус гуруҳ ташкил қилмоқда.