Бишкекда Исроилга қарши митинг ўтади

12 январь куни Бишкекда Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Озодлик радиосига митингни уюштираётган “Ақл, одоб, руҳ ва иймон” жамияти раҳбари Дуйшанбек Абдилдаев маълум қилди.

Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Муротали ҳожи Жуманов ҳам Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатини босқинчилик сифатида баҳолади. Унга кўра, Қирғизистон мусулмонлари “бу босқинчиликни қоралайдилар”.

Бундан аввалроқ Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи БМТ, Европа Иттифоқи тузилмаларига ҳамда АҚШ, Россия, Хитой, Германия президентларига Исроилни Ғазони тарк этишга мажбур қилиш илтимоси билан мурожаат жўнатган эдилар.

Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи ҳам Исроилнинг Ғазодаги амалиётларини қоралаб норозилик намойишлари ўтказишини билдирган эди.