АҚШ президентлигига сайланган Барак Обама Эронга нисбатан янги сиёсат юритишини айтди.
Обамага кўра, янгича сиёсат ҳар икки давлат халқига ҳурматни ва икки давлат етакчиларидан кутилаётган орзу-умидларни тўлиқ ифода этади.
АҚШ нинг “АBС” телеканалига берган интервьюсида Обама Эрон у тутадиган ташқи сиёсатнинг муҳим ва баҳсталаб нуқталаридан бири эканини айтди.
Айни вақтда у Теҳроннинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини қувватлаётгани ва уранни бойитиш бўйича тадқиқотларини тилга олиб, бу Яқин Шарқда "қурол-яроғ пойгасининг бошланишига туртки бериши мумкин", деди.
Жорий президент Жорж Буш сиёсати ҳақида сўзлай туриб, Обама, Эрон билан алоқалар кўламини янада кенгайтириш ниятида эканини айтди.