Бағдодни яна портлашлар титратди

Бугун Бағдодда полиция колоннаси олдида рўй берган портлашлар оқибатида камида беш киши нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, биринчи икки портлашда пойтахт шарқидаги полиция патрул хизмати нишонга олинган. Бу портлашда уч киши нобуд бўлган, камида 10 фуқаро жароҳатланган.

Бағдод марказида ҳам ҳарбийлар ва полиция ходимлари машинаси олдида содир этилган портлашда икки киши нобуд бўлган, бир қанча одам тан жароҳати олган.