Деҳли ва Кобул қўшма баëнот чиқарди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Синкх минтақадаги давлатларни терроризмга қарши кураш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолишга чақирдилар.

Иккала раҳбарнинг Деҳлида бўлиб ўтган музокараларидан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда бирон бир давлатнинг номи аниқ келтирилгани йўқ.

Бироқ Ҳиндистон ҳам Афғонистон ҳам Покистонни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.

Расмий Деҳли Покистонни Мумбайдаги ҳужумларни уюштирган жангариларга кўмаклашганда айбласа, расмий Кобул ўз қўшнисини толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётгани учун танқид қилади.