Исроил Эрон кемасини Ғазо қирғоқларидан ортга қайтарди

Расмий Теҳрон Исроилни фаластинликлар учун инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган Эрон кемасининг Ғазо қирғоқларига яқинлашишига тўсқинлик қилганликда айбламоқда.

Эрон Қизил хоч ташкилоти раҳбари Массуд Ҳотамий сўзларига кўра, Исроил денгиз қўшинлари Ғазо қирғоқларига яқинлашиб қолган Эрон кемасига яқинлашиб, экипаж аъзосига ортга қайтиш тўғрисида буйруқ берган.

Эндиликда Эрон томони Ғазо фуқароларига мўлжалланган дори-дармон ва кундалик эҳтиёж молларини Мисрнинг Рафаҳ чегера назорат пункти орқали етказишга ҳаракат қилишини айтмоқда.

Исроилни давлат сифатида тан олмаган Эрон ҳукуматининг Ғазодаги Ҳамас ҳаракатини қўллаб-қувватлаши айтилади.
Исроил ўз навбатида Эронни Ҳамасга қурол-яроғ етказиб берганликда айблаб келади.