Ғазо тўқнашувлари давом этаётир

БМТ бош котиби Пан Ги Мун яна бир бор Исроил ва Ҳамас ҳаракатини Ғазодаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Пан Ги Мун Яқин Шарқ бўйлаб сафарини Мисрдан бошлади. Мазкур сафар давомида БМТ бош котиби низолашувчи томонларни муросага келтиришга ҳаракат қилади.

Исроил қўшинларининг Ғазодаги амалиётлари эса ҳануз давом этмоқда.

Ғазо атрофида Исроил аскарлари ва Ҳамас жангарилари ўртасида яна шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Исроил ҳарбийларининг 19 кундан буён олиб бораётган амалиётлари оқибатида мингга яқин фаластинлик нобуд бўлди, уч мингдан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Тел-Авив расмийларига кўра, Ғазодаги тўқнашувларда ўн нафар Исроил аскари ўлдирилган. Уч фуқаро эса Ҳамаснинг Исроилга отилган ракеталаридан нобуд бўлган

Айни пайтда¸ Исроил полицияси Ливан ҳудудидан отилган учта ракета Исроилнинг шимолий қисмига келиб тушганини маълум қилди. Бу ракета зарбаларидан ҳеч кимга талофот етмаган.

Бу ҳужум учун маъсулиятни ҳам ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.