НАТО қозоқлар билан музокара юритмоқда

НАТО Афғонистондаги халқаро кучларга зарурий таъминотни Қозоғистон ҳудуди орқали етказиш борасида Қозоғистон билан сўзлашув олиб бормоқда.

Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар учун мутасадди бўлган АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Дэвид Петрэус Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, шу масаласи муҳокама қилди.

Покистонда жангарилар ҳужумлари авж олаётгани боис НАТО муқобил йўл орқали Афғонистонга таъминот етказиш ҳаракатига тушди.

Қозоғистон Афғонистон билан чегарадош давлат эмас. Шунга қарамай, бу мамлакат НАТО учун Афғонистонга транзит йўлининг бир қисми бўлиши мумкин.