БМТ бош котиби Яқин Шарқда

Яқин Шарқ минтақасига сафар қилаётган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 15 январь куни Исроил кучлари БМТга қарашли бинони бомбардимон қилганини кескин қоралади.

Бу афсусланарли воқеа бўлганини айтган Исроил бош вазири Эхуд Олмерт жангарилар у ердан яҳудий давлатига ракета отганидан кейин БМТ биноси Исроил ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинганини айтди.

Исроил президенти Шимон Перес билан қўшма матбуот анжумани ўтказган Бан Ки Мун томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди:

- Биз вайронагарчиликлар яна юз беришига йўл қўя олмаймиз. Шу боис мен яна бир марта дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақираман, – деди БМТ Бош котиби.

Исроил раҳбарлари билан сўзлашувдан кейин Бан Ки Мун бир неча кун ичида ўт очиш тўхтатилишига умид билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил армиясининг ҳужумлари оқибатида ҳозирга қадар 1100 дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлган. Уларнинг салкам ярми тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.