Покистонда жангарилар гуруҳи йўқ қилинди

Покистон ҳарбийлари мамлакат шимолидаги қабилалар назоратидаги минтақада 15 жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

Моҳман қабилалар минтақасининг Дарвазгаи туманида рўй берган жангларда ҳукуматнинг бир аскари ҳам ҳалок бўлган.

Покистон ҳукумати қўшинлари сўнгги ойларда қабилалар назоратидаги минтақаларда Толибон ва Ал-Қоидага қарши олиб борган амалиётларда 1700 га яқин жангари ўлдирилгани айтилади.