Ироқнинг сунний жабҳа лидерларидан бири ўлдирилди

Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳрида амалга оширилган ҳужум оқибатида суннийларнинг Миллий мулоқот жабҳаси раҳбари муовини Ҳассан Зайдон ал-Лиҳебий ҳалок бўлди.

Худкуш ироқлик сиёсатчининг уйида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Партия вакили Солиҳ ал-Мутлоқнинг айтишича, ал-Лиҳебий бир қатор вилоятларда сайловолди тадбирларига раҳбарлик қилаётган бўлган.

31 январга белгиланган маҳаллий сайловлар арафасида Ироқнинг кўпгина вилоятларида қавмлар ўртасидаги низолар авжига чиқмоқда.