Саудия Ғазога молиявий ёрдам кўрсатади

Саудия Арабистони Ғазо минтақасини қайта тиклаш ишларига бир миллиард доллар ёрдам пули ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони қироли Абдулла II Қувайтда ўтаётган араб давлатлари саммити чоғида маълум қилди.

Бундан ташқари, Абдулла II Исроилни Ғазодаги ҳарбий амалиётлар чоғида Ҳамас жангариларига нисбатан номутаносиб куч ишлатганликда айблади.