Москвада миллатчилар гуруҳи фош қилинди

Москвада бир ҳафта ичида қотилликда гумон қилинган радикал руҳдаги тўрт гуруҳ аъзолари ҳибсга олинди.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари Владимир Пронининг Интерфакс ахборот агентлигига билдиришича, қўлга олинганларнинг аксари талабалар бўлиб, улар славян кўринишида бўлмаган фуқароларни ўлдиришда айбланмоқда.

Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитасига кўра, Москвада миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами 2008 йил давомида 40 фоизга ортган.

Жорий йилнинг январ ойида Москвда рус миллатчилари томонидан ўнга яқин фуқаро, жумладан, икки ўзбек ўлдириб кетилди.