Буш дунë билан хайрлашмоқда

АҚШ президенти Жорж Буш Оқ уйни тарк этиш арафасида бир нечта давлат раҳбарига қўнғироқ қилиб, уларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Жорж Буш Грузия президенти Михаил Саакашвили, Россия Бош вазири Владимир Путин, Дания, Италия ва Жанубий Корея етакчилари билан мулоқотда бўлган.

Оқ уй матбуот вакили Гордон Жондрое сўзларига кўра, давлат етакчилари ҳам Жорж Бушни АҚШ презденти лавозимида амалга оширган ишлари учун олқишлаб, унга миннатдорлик билдирганлар.