Инаугурацияда қарийб икки миллион одам қатнашади

Бугун Барак Обама АҚШнинг 44-президенти сифатида қасамёдга келтирилади. Маросимда икки миллионга яқин одам қатнашиши кутилмоқда.

Пойтахт Вашингтонда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Минглаб полициячи ва миллий гвардия аскарлари шаҳар кўчаларида патруллик қилмоқда.

Америка тарихидаги биринчи қора танли президент мамлакат юз тутаётган улкан муаммолар, жумладан, Ироқ ва Афғонистондаги тинимсиз уруш ва молиявий бўхрон даврида мамлакатга раҳбарлик қилиш вазифасини қабул қилиб олмоқда.

Вашингтон марказида йиғилган минглаб ватандошларига мурожаат қилган Барак Обама мамлакат олдида катта муаммолар тургани ва уларни ҳал этиш осон бўлмаслигини эътироф этиш баробарида, Америка синовларни енга олишига умиди ҳар қачонгидан кўра мустаҳкам эканини баён қилди.