БМТ бош котиби Ғазога сафар қилди

Пан Ги Мун Ғазодаги вазиятни ўта ачинарли дея баҳолаб, Исроил ва Ҳамас ҳаракатини ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилишга чақирди.

Исроил қўшинлари 22 кун давомида Ғазода ҳарбий амалиëтлар ўтказиб шанба куни бир томонлама ўзаро ўт очиш қарорини қабул қилгандан буëн Пан Ги Мун Ғазо минтақасига сафар қилган илк юқори лавозимли расмийлардан биридир.

Исроил қўшинларининг қарийб уч ҳафта давом этган амалиëтлари оқибатида 1300 га яқин фаластинлик нобуд бўлди. Ғазо инфратузулмасига етказилган зарар бир неча миллиард долларни ташкил этади.

БМТ бош котиби бугун шунингдек Исроил жанубига ҳам боришни режалаштирган.

Айни пайтда¸ Исроил расмийлари ўз охирги аскари Ғазо минтақасини бугун тарк этишини билдирди.