Теҳрон ЕИ билан ҳамкорлик қилиш ниятида

Расмий Теҳрон энергетик ҳамкорликни ривожлантириш масаласида ЕИ билан музокаралар бошлашга тайёрлигини билдирмоқда.

Бугун Брюсселда Европа парламентида чиқиш қилган Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳдий Сафарий Эрон ўз газини Европага сотиши ёки европаликлар учун мўлжалланган газни ўз ҳудуди орқали транзит қилиши мумкинлигини маълум қилди.

Айни пайтда¸ ЕИ Россия газига бўлган қарамликни камайтириш мақсадида ўз таъминоти учун муқобил йўлларни қидирмоқда.

Расмий Теҳроннинг ядровий дастури боис ЕИ ушбу давлат билан алоқаларни музлатиб қўйган эди.