Жаҳондаги лидерлар Обамани қутламоқда

Айни пайтда Барак Обама АҚШнинг янги президенти сифатида қасамёдга келтирилиши олдидан дунё давлатлари етакчиларидан уни номига табриклар ёғилмоқда.

Жумладан, Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия бош вазири Мирек Тополанек Обама АҚШнинг аввалги раҳбарлари каби муаммоларни бартараф этишга бўш келмадиган президент бўлишига умид билдирди.

Британия бош вазири Гордон Браун эса АҚШнинг янги президентини жаҳон юз тутаётган муаммоларни ҳал этиш йўлида аниқ режага эга раҳбар сифатида таърифлади.

Шунга ўхшаш баёнотлар Франция президенти Николя Саркози, Италия бош вазири Силвио Берлускони тарафидан ҳам айтилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий эса ўта эҳтиёткор оҳангда: "Обама Эронга нисбатан тўғри йўлни танлайди", - дея баёнот берди.

Ҳозирча Ўзбекистон раҳбарияти номидан Барак Обаманинг АҚШ президенти лавозмига киришиши юзасидан бирон баёнот бўлмади.