Россияда миллатчилар сафи кенгаймоқда

- 2008 йил давомида Москвада миллий нафрат асосида амалга оширилган жиноятлар кўлами 300 фоизга ортди, деди Москва шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Владимир Пронин.

Унга кўра, ўтган йил давомида миллий нафрат асосида 90дан зиёд жиноят содир этилган. Оқибатда 47 шахс ўлдирилган, камида 52 та иш судга оширилган.

Прониннинг билдиришича, жорий йилнинг биринчи уч ҳафтасида Москвада миллий нафрат асосида камида 16та жиноят содир этилган.

Айни пайтда кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Россияда миллатчилик руҳидаги жиноятларнинг ортиб бораётганидан жиддий ташвиш билдирмоқдалар.

Бу ташкилотларга кўра, ўтган йилда 120дан ортиқ фуқаро тақирбошлар қурбонига айланган.