“Фитна” муаллифи жавобгарликка тортилади

Амстердам шаҳар суди Ислом динини ҳақоратлагани учун мамлакат парламенти аъзоси Герт Вилдерсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарди.

Нидерландиядаги Озодлик партияси етакчиси Герт Вилдерс Ислом дини ва муҳожирларга бўлган кескин салбий қарашлари билан ном қозонган.

Вилдерс бир неча бор ўз чиқишларида Ислом динини қолоқ маданият ва муқаддас Қуръонни фашистлар китобига таққослаган эди.

Вилдерснинг интернет тармоғига жойлаштирилган 16 минутлик “Фитна” филми жаҳон мусулмонларининг ғазабига сабаб бўлган эди.