Болгария ядровий реакторга қайтмоқчи

Болгария парламенти ҳукуматга мамлакатда советлар даврида барпо қилинган икки ядровий реакторни қайта ишга тушириш масаласида ЕИ билан музокаралар бошлашга рухсат берди.

Россия ва Украина ўрасидаги газ можароси туфайли Болгарияда газ тақчиллиги юзага чиққандан сўнг, мамлакат парламенти бугунги қарорни қабул қилди.

2007 йилнинг 1 январ куни Болгария расман ЕИга қўшилгандан сўнг Козлодуй шаҳридаги ядровий иншоотнинг икки реактори тўхтатилган эди.

Киев ва Москва ўртасидаги газ можаросидан жиддий зарар кўрган ЕИнинг яна бир аъзоси - Словакия ҳукумати ҳам жорий ҳафта бошида мамлакатдаги Совет иттифоқи даврида қурилган ядровий реакторни ишга тушириш тўғрисида қарор қабул қилган эди.