Москва ва Тбилиси танқид қилинди

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия ва Грузияни икки давлат ўртасида август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можаро давомида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига оид ҳолатларни тафтиш қилишга чақирди.

Ташкилотнинг бугун эълон қилинган ҳисоботида ҳуқуқ ҳимоячилари Россия томонини можаро ҳудудида тинч аҳоли вакиллари объектларини ўққа тутганлик ва бомбардимон қилганликда айблади.

- Бундан ташқари Россия қўшинлари ортидан келаётган осетиялик ҳарбийлар этник грузинлар уйларининг ёқиб юборилиши ёки уларнинг талон тарож қилинишига тўсқинлик қилмаган¸ дейилади ушбу ҳисоботда.

Грузия томони ўз навбатида Цхинвалини “Град” русамидаги ракеталар ёрдамида ўққа тутганликда айбланмоқда.