Москва транзит борасида ҳамкорликка тайёр

Россия президенти Дмитрий Медведев Тошкентга қилаётган сафари чоғида Москва Афғонистон учун мўлжалланган ноҳарбий маҳсулотларни ўз ҳудуди орқали транзит қилиш борасида Вашингтон ва Кобул билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Покистон ҳудуди орқали амалга оширилаётган НАТО транзит юклари бир неча бор жангарилар томонидан нишонга олингандан сўнг, АҚШ ва НАТО раҳбарияти Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб бериш имкониятларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилишга киришди.

АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Дэвид Петреус яқинда Покистонга қилган сафари чоғида¸ Вашингтон Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан улар ҳудуди орқали Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот моллари етказишга келишиб олганини билдирган эди.