Назарбоев Ҳиндистонда фахрий меҳмон бўлади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ҳиндистонда Республика куни муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда фахрий меҳмонлар қаторида бўлади.

Ҳиндистон конституцияси қабул қилинганининг 59 йиллигига бағишланган тантанали парад душанба куни Нью Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Шанба куни президент Назарбоев Нью Деҳлида бўлиб, икки давлат ўртасида ядровий энергетика соҳасидаги ҳамкорликка оид келишувга имзо қўйилди.

Ушбу келишувга биноан Қозоғистон Ҳиндистоннинг атом электростанцияларини ядровий ёнилғи билан таъминлайди. Уран заҳираларига бой Қозоғистон уран экспорти бўйича дунёдаги етакчи ўринларни эгаллайди.