Бўронда одамлар нобуд бўлди

Испания ва Францияда содир бўлган бўрон оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди.

Барселонада юз километр соат тезлик билан эсаётган шамол оқибатида спорт мажмуасининг томи қулаб 4 болани ҳалок қилди. Яна камида 11 кишининг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарлар Испания ва Франциянинг бошқа шаҳарларидан ҳам келмоқда.

Кучли шамол сабабли автомашиналар, поездлар ва самолётлар қатнови вақтинча тўхтатилган, минглаб хонадонлар электр чироқсиз қолган.