Россия-НАТО норасмий кенгаши ўтади

Бугун Брюсселда "Россия-НATO" кенгашининг норасмий мажлиси бўлиб ўтади.

Мазкур анжуман 2008 йил августидаги Россия-Грузия урушидан буён амалга оширилаётган биринчи тадбирдир.

Россия Грузия билан юзага келган зиддиятда "номутаносиб куч қўллади”, деб НATO ўзининг Россия билан алоқаларини тўхтатиб қўйган эди.

Россиянинг НATOдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин шанба куни Москва ва Шимолий Атлантика иттифоқи муносабатларидаги "муз синди", деган эди.