Журналист дафн қилинди

Бугун Севастополда ўтган ҳафта Москвада номаълум шахс томонидан ўлдириб кетилган "Новая газета"нинг штатсиз мухбири Анастасия Бабурованинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Бабурова адвокат Станислав Маркеловга отилган ўқдан оламдан ўтган эди. Адвокатнинг ўзи жума куни Москвада дафн қилинди.

Станислав Маркелов рус генерали томонидан ўлдирилган чеченистонлик қиз оиласига адвокатлик қилиб келаётган эди.

Москвада қотиллик чечен қизини ўлдирганлик айби билан қамалган рус зобити Юрий Буданов озодликка чиқарилиши арафасида содир этилди.

Россия прокуратураси Маркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан холи қилмади.

Айни пайтда¸ маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Россия ҳукуматини ушбу қотиллик юзасидан холис тергов ўтказишга чақирмоқда.