Солана Яқин Шарқ бўйлаб сафарга отланмоқда

ЕИнинг ташқи ишлар мутасадисси Хавъер Солана Яқин Шарққа сафар қилмоқда.

Сафар давомида иттифоқ расмийсининг Ҳамас ва Исроил ўртасидаги тинчлик битимини янада мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ҳамжамият уринишларига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда.

Солана сафар чоғида АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел билан учрашишни режалаштирган. Митчелнинг чоршанба куни Исроилга бориши белгиланган.

Бундан ташқари ЕИ расмийси Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан ҳам музокаралар ўтказади.

Айни пайтда¸ ЕИнинг тараққиëт бўйича комиссари Луис Мишел ЕИ Исроил-Ҳамас ҳарбий можаросидан жабр кўрган фаластинликларга 74 миллион доллар фавқулодда ёрдам пули ажратаётганини эълон қилди.