Сербия албанлари норозилик намойиши ўтказди

Сербия жанубида 3000 дан зиёд албан ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган миллатдошларини озод қилиш талаби билан норозилик билдирди.

Косово Озодлик армиясининг 10 жангчиси Косовода сербларни ўғирлаганлик ва ўлдирганликда айбланиб, декабрь ойида қўлга олинган эди.

Сербиялик албанларнинг норозилик акцияси Пресево шаҳрида бўлиб ўтди. 2001 йили бу шаҳарда албанлар исёни бўлиб ўтган эди.