Россия Грузиядан ўз аскарини қайтаришни сўради

Россия Мудофаа вазирлиги Грузиядан россиялик оддий аскар Александр Глуховни зудлик билан озод этишни талаб қилди.

Вазирлик расмийларига кўра, россиялик аскар Жанубий Осетиянинг Алхалгор туманида грузиялик ҳарбийлар томонидан гаровга олиниб, Грузияга олиб кетилган.

Бундан бир оз аввал Грузия телевидениеси россиялик аскар баёнотини тарқатган эди. Мазкур баёнотда Александр Глухов Россия армиясидаги шароитларга тоқат қилиб бўлмаслигини айтиб, Грузиядан сиёсий бошпана беришни сўраган.