Тоғли Қорабоғ яқинида тўқнашув юз берди

Озарбойжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ вилояти яқинида бўлиб ўтган тўқнашув пайтида уч арман ҳарбийсини ўлдирди.

Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабар қилди. Вазирлик расмийларига кўра, арман аскарлари Озарбойжоннинг чегара масканига ҳужум қилган.

Арманистон томонидан мазкур воқеа юзасидан бирон шарҳ пайдо бўлганича йўқ.

Тоғли Қорабоғ вилояти 1980 йиллар охирида бўлиб ўтган уруш оқибатида амалда Бокуга бўйсунмай қўйган Озарбайжонга қарашли ҳудуддир.

Кейинроқ Озарбайжон билан Арманистон ўртасида сулҳ тузилган эди. Бироқ Тоғли Қорабоғ чегара чизиғи бўйлаб томонлар ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради.