Беларусда инсон ҳуқуқлари кенгаши ташкил этилди

Беларус президенти Александр Лукашенко маъмурияти бошлиғи мамлакатдаги инсон-ҳуқуқлари кенгашига раҳбар этиб тайинланди.

Владзимир Макей эндиликда Беларусда жорий ҳафта ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳат кенгашига раҳбарлик қилади.

Маълум бўлишича, бу кенгашга мухолифатчилар, жумладан, Александр Милинкевич ҳам таклиф қилинган.

АҚШ ва ЕИ яқинда Беларусга нисбатан қўллаган қатиққўл сиёсатини бир оз юмшатган эди.