Францияда яна иш ташлаш бошланди

Францияда яна бир оммавий иш ташлаш акцияси ўтказилмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган акция иштирокчилари мамлакат президенти Николя Саркози етакчилигидаги ҳукуматни глобал молиявий бўҳронни бартараф этишда етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айбламоқдалар.

Намойишчилар, ҳукуматдан иш ўринларини сақлаб қолиш, маошларни ошириш ва ўрта ҳол тадбиркорларга шарт-шароит яратиб беришни талаб қилмоқдалар.

Бугунги акция туфайли пойтахт Парижда оммавий транспорт воситалари қатновида узилишлар бўлиши¸ ҳамда Шарль-де Голь аэропортидан учиши белгиланган рейсларнинг қолдирилиши кутилмоқда.