Россия айирмачи ўлкаларда база очмоқчи

Грузиянинг айирмачи Абхазия ҳукумати расмий Москва билан ўлкада Россия ҳарбий денгиз базаси ва авибазасини очиш тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Ройтерс ахборот агентлиги¸ Абхазия етакчиси Сергей Багашп матбуот котибининг¸ мазкур масалада томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Мазкур баёнотдан бир кун аввал НАТО матбуот вакили Жеймс Апатурай халқаро альянс Москванинг Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳарбий база очишига мутлақ қарши эканини билдирган эди.

Келаси ҳафта Германиянинг Мюнхен шаҳрида НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схефер Россия бош вазири ўринбосари Сергей Иванов билан учрашишни режалаштирган.

Ушбу учрашувда НАТОни ташвишга солаётган масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.