Эрон АҚШ билан яқинлашишга қарши эмас

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий¸ агар АҚШ Яқин Шарққа нисбатан сиёсати ва қарашларини ўзгартирса, расмий Теҳрон Барак Обама маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида гапирган Эрон ташқи ишлар вазири расмий Вашингтон ўз сиёсатини ўзгартирса, минтақада ижобий муносабат ва ҳамкорлик руҳи шаклланишини ҳам таъкидлади.

АҚШ собиқ президенти Жорж Буш даврида Вашингтон-Теҳрон муносабатлари музлатиб қўйилган эди.

Бироқ АҚШ янги президенти Барак Обама ўз маъмурияти Эронга нисбатан бошқача ëндашув тутиш ниятида эканини билдириб келмоқда.