Хитой ЕИ билан алоқаларни кучайтиради

Хитой ва ЕИ ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид 60 миллион евролик ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мазкур келишув Брюсселда Хитой бош вазири Вен Жиабао ва ЕИнинг юқори мартабали расмийлари учрашувидан сўнг имзоланди.

Расмийларга кўра, учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари, глобал иқтисодий бўҳронни биргаликда бартараф этиш йўллари ҳам муҳокама қилинган.

ЕИнинг ташқи ишлар бўйича мутасадисси Хавьер Солана бугунги музокараларда Тибет масаласи кун тартибига қўйилмаганини маълум қилди.

Бундан икки ой муқаддам ЕИнинг ўшандаги президенти Франция президенти Николя Саркози Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама билан учрашган эди.

Хитой раҳбарияти мазкур учрашувга норозилик тариқасида ЕИ билан режалаштирилган саммитда иштирок этишдан бош тортган эди.