Кастро- Медведев сўзлашув олиб бормоқда

Россия президенти Дмитрий Медведев Москвада Куба президенти Раул Кастро билан музокаралар ўтказмоқда.

Ўзаро иқтисодий алоқалар ривожи бугунги музокараларнинг диққат- марказида бўлади. Бироқ ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик масалаларининг ҳам муҳокама этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Музокаралар сўнггида эса ҳамкорликка оид бир қатор битимлар, жумладан, Кубага 20 миллион доллар қарз бериш ва инсонпараварлик ёрдами кўрсатишга оид шартномаларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Куба раҳбарининг Москва сафари чоршанба куни бошланди.