Эронда ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсга олинди.

Эронда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди.

Нафиса Озод мамлакатдаги аёллар ҳуқуқларига оид қонунчиликка ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи акцияга имзо йиғиб юрган эди. Уни Теҳрон шамолидаги тоғли минтақадаги қишлоқда қўлга олишди.

Нафиса Озод эронлик аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, турмуш қуриш, ажрашиш ва мерос масалалари бўйича ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Бир миллион имзо» номли кампаниянинг энг фаол иштирокчиларидан бири эди.