Москвада норозилик намойиши бўлди

Москва марказида хориждан келтирилган автомобил учун бож тўлови оширилишига қаршилар норозилик намойиши ўтказди.

Худди шу мазмундаги намойиш Екатеринбург шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда норозилар шаҳар марказида кўча юриши қилдилар.

Россия ҳукумати қарорига биноан, январ ойи ўрталаридан Россия ҳудудига олиб кирилаётган хориж автомобилларига юқори бож тўловлари жорий этилди. Ҳукумат расмийлари шу билан иқтисодий бўҳрон вақтида Россия автомобилсозлик саноатини қувватламоқчи.