Афғонистонда жангари гуруҳ фош қилинди

Афғонистон хавфсизлик хизмати мамлакатда худкуш ҳужумлар содир этишда гумонланган шўъба фош этилганини эълон қилди.

Афғонистон миллий хавфсизлик хизмати матбуот вакили Саид Ансарийга кўра, сўнгги икки йил давомида Кобулда содир этилган олтита худкуш ҳужумига алоқадорликда гумон қилинаëтган жами 17 шахс ҳибс этилган. Ушбу қўпорувчилик амалиётлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 20 киши нобуд бўлган эди.

Саид Ансарийнинг билдиришича, қўлга олинган шўъба азолари Покистонда жойлашган Ҳаракатул-Мужоҳиддин ташкилоти ҳамда Афғонистон шарқидаги Сирожиддин Ҳақонний етакчилигидаги маҳаллий жанговар гуруҳ билан яқин алоқада бўлган.