Обама Ироқ раҳбарларига сим қоқди

Президент Барак Обама Ироқ раҳбарияти билан телефон орқали АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш режасини муҳокама қилди.

Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Обама душанба куни Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ва президент Жалол Талабоний билан суҳбат қилган.

Оқ уй баёнотида айтилишича, Обама америкалик ҳарбийларни Ироқдан чиқариш режасига содиқ қолиши ва бу масалада расмий Бағдод билан маслаҳатлашувларни давом эттиражагини маълум қилган.

Барак Обама якшанба куни қилган чиқишида келаси йилда Ироқдаги 140 минг нафар Америка ҳарбийларининг салмоқли қисми ўз ватанига қайтишини билдирди.