Боснияда ишсизлар сони ортиб бормоқда

Босния Меҳнат вазирлиги давом этаётган глобал иқтисодий бўҳрон туфайли жорий йил давомида мамлакатда ишсизлар сони 43 фоизга етиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Сўнгги 10 йил давомида Европа давлатлари орасида Боснияда ишсизлик кўрсаткичи энг юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Бунга Босниядаги сиёсий беқарорлик ва турли хил маъмурий тўловларнингг мавжудлиги ҳамда солиқларнинг ҳаддан ташқари юқори экани сабаб бўлмоқда.