“Турманистондаги сиёсий маҳбуслар озод қилиниши керак”

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи етакчи 8 ташкилот Туркманиятон ҳукуматини барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Президент Қурбонғули Бердимуҳаммедовга йўлланган очиқ мактубда, хусусан, уч йил аввал Франция телевидениесига Туркманистон ҳақида ҳужжатли филмни суратга туширишга ёрдам бергани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган Аннақурбон Омонқиличев ҳамда Сапардурди Хожиевни дарҳол озод этиш лозимлиги таъкидланган.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мурожаатида “Озодлик” радиосининг мухбири Ўғулсапар Муродованинг қамоқдаги сирли ўлимини тергов қилишга даъват этилади.