АҚШ элчихонаси қирғиз ҳукумати қароридан бехабар

АҚШ элчихонаси Қирғизистоннинг базани ёпиш тўғрисидаги қарори ҳақида расмий билдирув хати олмаган. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилади.

“Биз Қирғизистон Республикаси раҳбарияти билан “Манас” ҳаво базаси келажагини муҳокама қилмоқдамиз. Бу сўзлашувлар давом этади”, дейилади АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси тарқатган изоҳномада.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилнинг 3 феврал куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев қирғиз ҳукумати “Манас”даги АҚШ ҳарбий базасини ёпишга қарор қилганлигини билдирганди.