Бан Ки Мун Афғонистонга сафар қилди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Афғонистон 2009 йилда БМТ учун устивор йўналишлардан бири бўлиб қолажагини билдирди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Афғонистонга олдиндан эълон қилинмаган сафар билан келган Пан Ги Мун мамлакат аҳолисининг турмуш тарзини сезиларли тарзда ўзгатириш учун халқаро донор мамлакатлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришлари лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, БМТ бош котиби бугун Кобулда Афғонистон парламенти депутатлари ва НАТОнинг мамлакатдаги қўшинлари қўмондонлари билан учрашади.

Шу куннинг ўзида Пан Ги Мун Покистонга йўл олади. Бу ерда Пан Ги Муннинг БМТ қошида Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳуттога қарши амалга оширилган суиқасдни тафтиш қилувчи тергов комиссияси тузилганини эълон қилиши кутилмоқда.

Бҳутто 2007 йил декабр ойида парламент сайловларига саноқли кунлар қолганида худкушлик ҳужуми оқибатида нобуд бўлган эди.